Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Кунлик вазифалар белгилаб олинди
янв.21
Сайловчилар олдидаги ҳисобот — ишонч ва масъулият ифодаси
янв.21
Зарбдор маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
янв.21
Депутат ва ёшлар: муаммо, таклиф ва ечим
янв.21
Кўчама-кўча ўрганишлар — аҳоли ташвишларига ечим излаб
янв.21
33-сонли мактабнинг иситиш тизимидаги муаммо — депутат эътиборида
янв.21
Таълимга эътибор — амалий кўмакда намоён
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотининг кадастр муаммоси — депутат эътиборида
янв.21
10-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қишга тайёргарлик ва мавжуд муаммолар ўрганилди
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ВАТАНГА САДОҚАТИ — ЮРТ КЕЛАЖАГИГА ИШОНЧ
ТАДБИРКОРЛИК ЛОЙИҲАСИ ЎРГАНИЛДИ


ТАДБИРКОРЛИК ЛОЙИҲАСИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Р. Валиев ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси Х. Холмирзаев иштирокида 21-Ғайрат сайлов округи ҳудудида тадбиркор С. Насриддинов томонидан амалга оширилаётган, чорвачиликка ихтисослашган объект қурилиши жараёни билан танишилди.
Ўрганиш давомида мазкур тадбиркорлик лойиҳасининг амалга оширилиши, яратилаётган шароитлар ва келгусидаги режалар кўздан кечирилди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг PQ-322 ҳамда PQ-179-сон қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, чорвачилик тармоғини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринларини яратишга қаратилган.
📌 Лойиҳа доирасида:
🔹 38 бош қорамол;
🔹 80 бош қўй боқиш;
🔹 4 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши ҳудудда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ўрганиш якунида лойиҳани белгиланган талаблар асосида сифатли амалга ошириш, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва режалаштирилган иш ўринларини ўз вақтида ташкил этиш бўйича фикр ва тавсиялар билдирилди.
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши — халқ манфаати ва ҳудуд тараққиёти йўлида!

Slide 1 of 1