Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг 8-сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
"Дала маданияти" бўйича учрашув.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг VII сессияси бўлиб ўтди
янв.21
Муаммо бартараф этилди.
янв.21
Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иброхимович иштирокида 61-сонли мактабда махалла фаоллари билан йиғилиш ўтказилди.
янв.21
Deputat mahalla raislari bilan mahalladagi ijtimoiy-kommunal xizmatlardagi muammolarini hal etish bo‘yicha muloqot o‘tkazdi.
янв.21
Фуқаро мурожаати ижроси бажарилди.
янв.21
"Tom orqa daromad manbai" tamoili asosida yerlardan unumli foydalanish
янв.21
Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида эзгулик ғоялари тарғиботига бағишланган "Маърифат улашиб" лойиҳаси тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
янв.21
Ҳорижий молия институтлари маблағи ҳисобидан Янгиқўрғон тумани ҳудудида амалга оширилаётган ишлар туман кенгаши депутатларининг доимий назоратида
ЎЗБЕГИМНИНГ МАРД ЎҒЛОНЛАРИ

Афғонистон. Бу сўз бугун жаҳон афкор оммаси учун “нотинчлик”, “жанг-у жадал”, сўзлари билан синоним тарзда қўлланилади. Бироқ бир пайтлар бу юрт ҳам тинч ривожланиш жараёнида бўлган. Афғон урушидан энг кўп жабр чеккан ҳудудлар Марказий Осиё республикалари бўлди. Жумладан, Ўзбекистондан 64 500 нафар йигит Афғон урушида иштирок этган ва улардан 1522 нафари ҳалок бўлган. 2500 нафардан ошиқроқ Ўзбекистонлик ногирон бўлди.

1988-йил 15-майдан бошлаб Афғонистондан қўшинлар чиқарила бошланди. 1989-йил 15-февралда охирги қисмлар Термиздаги Ҳайратон кўпригидан ўтди.

Бу урушда қатнашиб бўлган юртдошларимиз руҳи олдида доимо қарздормиз. Зеро, улар Ватан деб азиз умрларини фидо қилдилар.

Афғон уруши қатнашчилари бугун ҳукуматмиз томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Йиллар давомида сусайган эътибор, бугунги кунда ўзгача маъно касб этиб, уларнинг буюк жасорати Давлатимиз Раҳбари томонидан муносиб эътироф қилинмоқда.

Шу эътирофнинг бир намунаси сифатида бугун, 25-февраль куни Жондор туман ҳокимлигининг ташаббуси билан Афғон уруши қатнашчиларининг Афғонистон ҳудудидан чиққанларининг 36 йиллиги муносабати билан байрам дастурхони ташкил қилинди.

Байрам тадбирида туман ҳоким ўринбосари Х.Бафоев, туман мудофаа ишлар бўлими бошлиғи Ш.Насуллаев, Халқ депутатлари Жондор туман кенгаши котибият мудири И.Холов қатнашиб, афғон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан қизғин табрикладилар.

Шунингдек туман маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан бир пиёла чой устида ширин дийдор, барчанинг кайфиятига завқ бағишлади.

Slide 1 of 4