35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
БОЛАЛАРНИ ЗАРАРЛИ АХБОРОТДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ
янв.21
ДЕПУТАТГА БИРИКТИРИЛГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАР
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ТАЪМИНОТИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТГА БИРИКТИРИЛГАН ҚОНУН
янв.21
ДЕПУТАТГА БИРИКТИРИЛГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАР
янв.21
САБЗАВОТЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН РЕЖА ВА ВАЗИФАЛАР: АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ҒАЙРАТ САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НАЖМИДДИНОВ АСАДУЛЛА ИКРОМОВИЧГА БИРИКТИРИЛГАН ТАШКИЛОТ ВА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР
янв.21
ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ
МАМАЙ МАҲАЛЛАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
МАМАЙ МАҲАЛЛАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромовичнинг навбатдаги ўрганишлари Мамай маҳалласида давом этди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла «еттилиги» билан хонадонларни хатловдан ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳоли эҳтиёжларини манзилли ўрганиш ҳамда маҳалладаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ижтимоий реестрга киритилган З. Исомов, Н. Боймирзаева ва Г. Жалилова хонадонларига ташриф буюрилиб, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд муаммолари, бандлик имкониятлари ҳамда доимий даромад манбаини шакллантириш билан боғлиқ эҳтиёжлари атрофлича ўрганилди.
Мулоқотлар давомида оила аъзоларининг қизиқиши ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш ва қўшимча даромад манбаларини яратиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Якунда мутасаддиларга эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва барқарор даромад манбаини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, ҳар бир оила билан индивидуал иш олиб бориш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 8