35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ОЛИС ҲУДУД МАКТАБИДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ
янв.21
БИЛИМЛАР КУНИ — ЯНГИ МАҚСАДЛАР ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ИБТИДОСИ
янв.21
ҲУРРИЯТ МАҲАЛЛАСИДАГИ МУАММОЛАР ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
УРУШ ҚАТНАШЧИСИГА КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ
янв.21
СОҲИЛ МАҲАЛЛАСИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АМАЛИЙ НАТИЖА БЕРДИ
янв.21
«НУРАФШОН» МАҲАЛЛАСИДА ЗАМОНАВИЙ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
янв.21
2027 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН КУЗГИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ ЭКИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛАР «МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
янв.21
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Хафталик иш режа асосида: 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши

Хафталик иш режа асосида: 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши
Халқ депутатлари туман Кенгаши бош мутахассислари О.Юсупов, М.Қурбановлар ва 9-Оқбулоқ сайлов округи депутати Худайбердиева Мухайё Турабоевна иштирокида Оқбулоқ МФЙ ҳудудида маҳалладаги ёшлар етакчиси фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги ҳамда ёшлар бандлиги ҳолатини ўрганиш юзасидан манзилли мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида ёшлар етакчиси томонидан ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий-маърифий тадбирларга кенг қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш ҳолати, уларга кўрсатилаётган амалий ёрдам, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга рағбатлантириш ҳамда ҳар бир ёшнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, депутатлик назорати институтининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 2