35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕНАТ РАИСИ РАИСЛИГИДА ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ОҒИР ҲУДУДДАН — ОБОД МАҲАЛЛА САРИ
янв.21
МЕВАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
янв.21
ЮҚОРИ ҚОРАЁНТОҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МУАММОЛАРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ЗАМОНАВИЙ ИНТЕНСИВ БОҒЛАР БАРПО ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ЗАМОНАВИЙ ИНТЕНСИВ БОҒЛАР БАРПО ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари, агрофирмалар раислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда соҳадаги масъуллар иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ–108-сонли Фармони ижроси доирасида 2026–2028 йилларда замонавий саноатлашган интенсив боғларни босқичма-босқич барпо этиш бўйича белгиланган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, юқори ҳосилдор ва экспортбоп мева навларини жорий этиш, замонавий агротехнологиялардан кенг фойдаланиш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тумандаги мавжуд эски ва кам ҳосилдор боғларни босқичма-босқич янгилаш, улар ўрнида замонавий интенсив боғлар ташкил этиш, боғдорчилик майдонларини кенгайтириш ҳамда фермер хўжаликларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини кўпайтириш, боғларни сув тежовчи технологиялар асосида ташкил этиш, зарур кўчатлар ва моддий-техник ресурслар билан таъминлаш, шунингдек, масъул ташкилотлар ва фермер хўжаликлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш, ҳар бир лойиҳани манзилли асосда амалга ошириш ҳамда олиб борилаётган ишлар устидан доимий назорат ўрнатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 3