Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Қайроқи шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган Қайроқи шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни ижроси, аҳолига репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бўйича тиббий хизматлар кўрсатилиши, профилактик кўрикларни ташкил этиш ҳамда фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларининг ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, шифокорлик пунктида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий маслаҳатлар бериш, ҳомиладор аёлларни белгиланган тартибда назоратга олиш ҳамда зарур тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган масалаларни бартараф этиш, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва қонун талабларининг тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2