Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат фаолияти
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРГА АМАЛИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛМОҚДА
янв.21
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Тадбиркорлар билан мулоқот
янв.21
МУРОЖААТ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛИБ, АМАЛИЙ ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА ЭКСПОРТ КЎРСАТКИЧЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
Фавқулотда вазиятлар хисоботи эшитилди
янв.21
ТТБ 6 ойлик хисоботи эшитилди
янв.21
«Тоза ҳудуд» ДМ Янгиқўрғон тумани филиали раҳбари ҳисобот берди
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сонли қарорига асосан «Оғир маҳалла» сифатида танлаб олинган Қутлуғтол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Бугун эрта тонгда Янгиқўрғон тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгашининг 17–Қутлуғтол сайлов округидан сайланган депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган ҳудудда бўлиб, маҳаллада амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Туман ҳокими,халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигида маҳалла «еттилиги», масъул ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва тозалик ишларини янада кучайтириш, ички йўллар, электр энергияси ва сув таъминоти инфратузилмасини яхшилаш, белгиланган вазифаларни сифатли ҳамда ўз муддатида амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун, мазкур маҳаллада аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун муносиб ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
🔹 1 та тик қудуқ қазиш;
🔹 1,9 километр ариқларни бетонлаш;
🔹 2 та трансформатор пункти ўрнатиш;
🔹 3,3 километр ички йўлларни асфальтлаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.
Белгиланган бунёдкорлик ишларининг амалга оширилиши маҳалла аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудуд қиёфасини обод ва кўркам қилишга хизмат қилади.
Slide 1 of 1