35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛАНГАН ОКРУГДА «ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОНДА НАВБАТДАГИ «ЁШЛАР ЗИЁ МАСКАНИ» ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ЁШ ОИЛАЛАРНИ ЯРАШТИРИШ ВА ОИЛАЛАРНИ АСРАБ ҚОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ДОИРАСИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ ТАШАББУСИ БИЛАН «ЗАРКЕНТ» ОРОМГОҲИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ТРАНСФОРМАТОРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ИШГА ТУШИРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАРНИ ЯШАШ ВА ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШГА ОИД ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
БОҒ МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ
"Қўйлиқ ота" МФЙ фаолияти ўрганилди: Аҳоли муаммолари депутатлар назоратида

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатларининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, Кенгашнинг 25-Баротхўжа сайлов округи депутати М.Ризаев ташаббуси билан навбатдаги ўрганиш тадбирлари ўтказилди.

🗣️ Бугунги ўрганишлар туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси У.Маманазаров иштирокида, намунадаги 24 та тавсиявий саволнома асосида "Қўйлиқ ота" МФЙда олиб борилди.

🔔 Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги билан биргаликда қуйидаги муҳим йўналишлар атрофлича кўриб чиқилди:
💬 Аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиш ҳолати.
🗓 Ёшлар масаласи ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.
✍️ Ижтимоий ва камбағаллик реестрига киритилган оилаларга яратилган шароитлар ҳамда уларни реестрдан чиқариш чоралари.
🏦 Камбағал оила ресстридаги оилалар фарзандларининг бандлигини таъминлаш.
🛡 Маҳалладаги криминоген ҳолат ва уни яхшилаш чоралари.

🔔 Депутатлик ролини ошириш ва келгусидаги қадамлар: Маҳалла еттилиги фаолиятига тўсиқ бўлаётган жараёнларни тизимли ҳал этиш учун ушбу масалаларни туман Кенгашига депутат орқали киритиш ва бунда депутатлик таъсирини кучайтиришга келишиб олинди.

📌 Таҳлил якунлари бўйича батафсил маълумот тайёрланиб, депутат М.Рўзиевага тақдим этиладиган бўлди. Заруратга қараб, ечими кечикаётган айрим муаммолар доирасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши юзасидан тушунтириш берилди.

Slide 1 of 5