35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРО МУРОЖААТИ АСОСИДА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
«СОҲИЛ» МАҲАЛЛАСИ ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
янв.21
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Ёшлар спорти: имконият ва шароитлар янада кенгайтирилади
янв.21
Радивон маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
янв.21
ҲАР БИР ХОНАДОН — ЭЪТИБОРДА, ҲАР БИР ОИЛА — ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВДА
янв.21
ЎРГАНИЛГАН МУАММОЛАР НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
янв.21
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШЎЪБАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШЎЪБАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Иманов ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Янгиқўрғон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида шўъба томонидан 2026 йил январь–июнь ойларида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда туманда жами 290 нафар бола “Васий.уз” платформасида рўйхатга олинган. Шундан 165 нафари васийлик, 101 нафари ҳомийлик, 24 нафари ҳамроҳлик асосида қамраб олинган.
Жорий йилнинг январь–июнь ойларида 220 нафар бола спорт ва фан тўгаракларига жалб қилинди. Шунингдек, 24 нафар бола касб-ҳунарга йўналтирилди, 6 нафар боланинг бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги “Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, 12 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун хизматлар режаси шакллантирилиб, тегишли хизматлар кўрсатилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5216-сонли қарори ижроси юзасидан 1 нафар болани 2026 йилда уй-жой билан таъминлаш бўйича тегишли давлат органларига рўйхат тақдим этилган. Ҳозирда ушбу масала белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан 2026 йилда олий таълим муассасаларига 1 фоизли квота асосида ўқишга киришлари учун 7 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага тавсиянома берилди.
Ўрганиш давомида шўъба томонидан амалга оширилаётган ишлар, болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни таълим, касб-ҳунар ва бандликка йўналтириш борасидаги чора-тадбирлар таҳлил қилинди.