Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
КЎЧАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ
янв.21
ДЕПУТАТ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов томонидан Қўрик маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
янв.21
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Депутат сўрови юборилди
янв.21
ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
РОВУТ МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚОНУН ИЖРОСИ — ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
Депутатлар томонидан “Balance tex” МЧЖ костюм-шим ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С. Муминов, Наманган шаҳар Кенгаши раиси Р.Исаков, вилоят Кенгаши котибият мудири Т.Гаппаров, вилоят
Кенгаши депутати И.Атабаев ҳамда ва Наманган шаҳар Кенгаши депутатларибошчилигида Наманган шаҳри, Баркамол авлод МФЙ ҳудудида жойлашган Кичик саноат зонасида фаолият юритаётган “Balance tex” масъулияти чекланган жамиятининг костюм-шим ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди.



Ўрганиш жараёнида корхонада йўлга қўйилган замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот тайёрлаш босқичлари ҳамда сифат назорати тизими билан яқиндан танишилди. Шунингдек, корхонада мавжуд иш ўринлари, ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.



Ташриф давомида депутатлар томонидан маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳамда аҳолини
барқарор иш ўринлари билан таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.



Шунингдек, ички бозор талабини қондириш билан бирга, келгусида экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда корхона фаолиятини янада ривожлантириш масалалари
муҳокама этилди.



Ушбу ўрганишлар ҳудудда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлардан бири сифатида қайд этилди.
 

   

Slide 1 of 10