Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ЙИҒИЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ЁҒИНГАРЧИЛИК ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
янв.21
ЭЗГУ ТАШАББУС — ОИЛАГА МАДАД
янв.21
КЎЧАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ
янв.21
ДЕПУТАТ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов томонидан Қўрик маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
янв.21
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Депутат сўрови юборилди
янв.21
ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Ёшлар маслаҳат гуруҳи билан муҳокама йиғилиш ташкил этилди.v

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши котибият мудири Т. Гаппаров, вилоят
Кенгаши депутати Н. Мухаммадиева туман Кенгаши котибият мудири М. Эргашева,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси
Д.Сидиқов иштирокида ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари билан очиқ мулоқот
ўтказилди.


Учрашувнинг асосий мавзуси ҳудуддаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш,
уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларига
қаратилди.

Мулоқот давомида ҳудудда мавжуд ишсиз ёшларни аниқлаш ва уларни талаб юқори
бўлган касбларга ўқитиш тизимини такомиллаштириш, доимий даромад манбаига эга
иш ўринларига жалб этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.


Шунингдек, тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг
бизнес ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда амалий кўмак бериш масалаларига
алоҳида эътибор қаратилди.


Йиғилишда ёшлар бандлигини оширишга қаратилган янги ёндашувлар, маҳаллий
имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни
кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

   

Slide 1 of 5