Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
КЎЧАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ
янв.21
ДЕПУТАТ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов томонидан Қўрик маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
янв.21
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Депутат сўрови юборилди
янв.21
ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
РОВУТ МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚОНУН ИЖРОСИ — ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
Ҳудудларда ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда

Хусусан, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши котибияти томонидан жойларда амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳаларининг ҳолатини ўрганиш, ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу доирада вилоят Кенгаши котибият мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати У.Одилова ҳамда ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари У.Урманова бошчилигида Поп туманининг Ўрта Марғизор маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Интизом, Шалола, Қамишзор ва Жаннат боғи кўчаларида амалга оширилаётган электр таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳа кўздан кечирилди. Мазкур ҳудудда 2,5 км узунликда электр тармоғи тортиш, қуввати 250 кВА бўлган 1 та трансформатор ҳамда 75 та таянч устунларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қурилиш ишлари “Оташ” МЧЖ томонидан бажарилаётган бўлиб, лойиҳани молиялаштириш учун Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 490 млн сўм ажратилган.

Ўрганиш давомида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, қурилиш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларга мувофиқлиги атрофлича таҳлил қилинди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Slide 1 of 4