Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИ ЯНГИЛАШ ЛОЙИҲАСИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНА ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ: ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КИТОБХОНЛИК ВА ТАЪЛИМ: ДЕПУТАТ КУТУБХОНАДА
янв.21
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН: МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
“Соҳил” маҳалласи - янги қиёфа сари
янв.21
ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган Дўстлик маҳалласида бўлиб, маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисининг иш фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларни имтиёзли ва тижорат кредитлари асосида қўллаб-қувватлаш, шунингдек, туризм йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, маҳаллада иш билан таъминланган фуқаролар, ўзини ўзи банд қилган аҳоли ва тадбиркорликка жалб этилган ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди.

Депутат томонидан ҳудудда аҳоли даромадини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, туризм салоҳиятидан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Маҳаллада аҳоли фаровонлигини янада ошириш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда бандликни таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Slide 1 of 1