Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИ ЯНГИЛАШ ЛОЙИҲАСИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНА ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ: ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КИТОБХОНЛИК ВА ТАЪЛИМ: ДЕПУТАТ КУТУБХОНАДА
янв.21
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН: МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
“Соҳил” маҳалласи - янги қиёфа сари
янв.21
ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович ҳамда Деҳқонобод маҳалласи нуронийлари иштирокида Янгиқўрғон туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф амалга оширилди.

Ташриф давомида мактаб кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди. Жумладан, кутубхонада яратилган шароитлар, китоб фондининг ҳолати, мавжуд адабиётлар тури ва улардан ўқувчиларнинг фойдаланиш даражаси ўрганилди.

Шунингдек, кутубхоначи томонидан янги келиб тушган адабиётларни ўқувчиларга таништириш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, ўқувчилар ўртасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш ҳамда китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ташриф чоғида ёш авлоднинг билимли, маънавиятли ва китобсевар бўлиб вояга етишида мактаб кутубхоналарининг ўрни беқиёс экани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, келгусида кутубхона фаолиятини янада самарали ташкил этиш, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни кучайтириш ва бу борада нуронийлар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.