Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🏛 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИДАН
янв.21
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИ
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович ўзи сайланган округида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 58-сонли оилавий поликлиника фаолияти белгиланган тартибда ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан навбатдаги фуқаро мурожаати ўрганилди.
янв.21
Кўп йиллардан буён “Қораполвон” ҳамда “Радивон” маҳаллалари аҳолисига ноқулайлик туғдириб келаётган, Наманган сой устига қурилган кўприкни қайта барпо этиш бўйича режалар ҳақида аввал маълум қилинган эди.
янв.21
Ekopartiya Yangiqo'rg'on tuman Aksiya “Yashil makon” doirasida daraxt ekish aksiyasi o‘tkazildi
янв.21
🏛 ҲУДУДДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
МАМЛАКАТИМИЗ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗ ҲИССАНГИЗНИ ҚЎШИНГ, АЙНИҚСА КАРТОШКА ВА БОШҚА ЗАРУР МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭКИШНИ ҚИСҚА МУДДАТДА ЯКУНЛАБ, ҚЎШИМЧА ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ!

 Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг барча миришкор фермерларга,
бобо деҳқонларга ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига тегишли корхоналарга
 

МУРОЖААТИ 

  

Ҳурматли фермерлар, деҳқонлар
ва қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари!
 

Сиз азиз деҳқонларнинг яратувчанликка асосланган меҳнатингиз
асрлар давомида халқимизнинг фаровон турмуши, тўкин дастурхонининг асосий
сабаби сифатида юксак эътироф этилган ва қадрланган.
 

Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш –
нафақат қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, балки иқлим ўзгаришлари
таъсирини юмшатиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли
фаровонлигини оширишнинг устувор йўналишига айланмоқда.
 

Давлатимиз раҳбари Наврўз умумхалқ байрами тадбирида миришкор
деҳқон ва фермерларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром билдириб, уларнинг халқимиз
дастурхонини тўкин ва фаровон қилишдек шарафли меҳнатини эътироф этди, бу
борада давлат ва жамият томонидан доимий қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини таъкидлади.
 

Ушбу қўллаб-қувватлашдан рухланиб, озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш – ҳар биримиздан масъулият ва фаолликни талаб қилаётган
энг долзарб вазифалардан экинлигини ҳис қилиб, картошка, сабзавот ва полиз
маҳсулотларини қисқа муддатларда экишни ташкил этиб, ички эҳтиёжни тўлиқ
қондириш орқали бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни
қўшайлик.
 

Ҳар бир қарич ер – имконият. Ундан оқилона фойдаланиш
эса нафақат шахсий манфаат, балки юртимиз фаровонлигига қўшилган ҳиссадир шиори
билан бир қарич еримизга ҳам маҳсулот экишни ташкил этайлик.
 

Келинг, биргаликда ҳаракат қилиб, халқимиз
дастурхонини тўкин, юртимизни янада фаровон қилайлик!
 

Бугун фермерларимизнинг нафақат қишлоқ хўжалиги,
балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги
борасидаги ишлари эътироф этилиши шу муқаддас заминда таваллуд ва тарбия
топган, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билгувчи Сиз азиз фермерларни ўз
давлати, халқи олдидаги, уни умидлар билан тарбиялаган, вояга етказган жамият
олдидаги бурчини адо этишга ундашига ишонамиз.
 

Ҳиммати баланд деҳқон ва фермерлар! 

Мамлакатимиз аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан
таъминлаш, халқимиз дастурхонига етказиш, бозорларимизда нарх-наво ошиб
кетишининг олдини олиш энг асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз зарур.
 

Озиқ-овқат
маҳсулотларини етиштириш стратегик аҳамиятга эга бўлиши билан бир қаторда,
деҳқон ва фермерларимиз учун яхши даромад топиш манбаи ҳисобланади. Айниқса,
картошка етиштириш нафақат кундалик истеъмол маҳсулоти, балки аҳоли истеъмолида
энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан бирдир.
 

Шу боис, озиқ
овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш орқали нархлар барқарорлигини
таъминлаш, импортга бўлган қарамликни камайтириш бугунги куннинг энг долзарб
вазифаларидан бири эканлигини унутмайлик.
  

Келинг, юртимиз тараққиёти учун биргаликда
ҳаракат қилайлик!
“долзарб бир ойлик”дадала
четларидан оқилона ва самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини,
хусусан,
картошка ҳамда сабзавот ва
полиз экинларини экишни якунланг.
 

Бундан ташқари, боғ ва қатор ораларидан
унумли фойдаланиб, қўшимча равишда сабзавот экинларини экиб, ҳосилдорликни
ошириш ва маҳсулот турларини кўпайтиришга ҳамда шу орқали халқимизнинг
дастурхонини тўкин, юртимизни фаровон қилишга ўз ҳиссангизни қўшинг!
 

  

Миришкор ва фидоий фермерлар! 

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги
таъминлаш, жумладан, сабзавот, картошка, полиз, ва бошқа экинларидан
юқори ҳосил олиш учун март-апрель ойларида,
яъни
“долзарб бир ойлик”да биз фермерлар
томонидан сабзавот уруғларини ўз вақтида ерга қадаб, агротехник тадбирларни
амалга ошириш зарурлиги ҳамда эрта экиб қўшимча даромад олишингизни юракдан ҳис
этиб, қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг:
 

биринчидан - ҳар бир фермер хўжалиги томонидан “долзарб бир
ойлик”
давомида экинларни жойлаштириш рўйхатига мувофиқ очиқ майдонларда
картошка, сабзавот ва полиз экинларини экишни якунланг;
 

иккинчидан - 10 кунлик муддатда дала четларига
сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ёки маккажўхори уруғи ва кўчатларини экишни
ташкил этинг;
 

учинчидан - илмий-тадқиқот
муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиринг, сифатли ва сертификатланган уруғдан
экинг;
 

тўртинчидан - тижорат
банклари орқали картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил
қийматининг
50 фоизигача
йиллик
12 фоиз
ставкада
6 ойлик
имтиёзли давр билан
12 ой муддатга
суғурта полиси асосида ажратиладиган кредитлар фойдаланиб, картошкани ўз
вақтида экиб, қўшимча даромад олинг;
 

бешинчидан- картошка,
сабзавот ва бошқа экинлар етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий
этиб, қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланинг;
 

олтинчидан - картошка, сабзавот ва бошқа экинларга касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали
кураш чораларини кўринг, минерал ва органик ўғитлардан белгиланган меъёр
асосида фойдаланиб, юқори ҳосил олишга ва қўшимча даромад олишга эришинг.
 

  

Ҳурматли фермер ва
деҳқонлар!
 

Шу муносабат билан барчангизни “долзарб бир ойлик” доирасида
мавжуд ер майдонларидан, жумладан, дала четлари, боғ ва қатор ораларидан
самарали фойдаланиб, картошка ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш ишларини
қисқа муддатда якунлашга чақирамиз.
 

Қишлоқ хўжалиги экинларини экишни шундай кўтаринкилик билан ташкил
қилайликки, токи ҳар бир Ўзбекистонликман, деган инсон ўзини деҳқондек ҳис
этсин.
 

Бободеҳқон елкасидаги юкни кўтаришга камарбаста, фаровонлик йўлида эл-юртга
хизмат қилиш каби юксак инсоний фазилатларни намоён қилиб, деҳқонларнинг
зафарларидан фахрланиш ҳисси юрагингизда жўш урсин!
 

Барчангизни шундай эзгу амалларни бажаришда фаол иштирок этишга чорлаб,
иқтисодиётимизни юксалтириш, она юртимиз янада обод бўлиши учун муносиб
ҳиссангизни
қўшишга ҳамда “Долзарб бир ойлик” мобайнида қишлоқ хўжалиги
экинларини ўз муддатларида экишга ҳамда юқори ҳосил олишга даъват этамиз!
 

  

Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари    

    

    

   

Slide 1 of 1