Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович ўзи сайланган округида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 58-сонли оилавий поликлиника фаолияти белгиланган тартибда ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан навбатдаги фуқаро мурожаати ўрганилди.
янв.21
Кўп йиллардан буён “Қораполвон” ҳамда “Радивон” маҳаллалари аҳолисига ноқулайлик туғдириб келаётган, Наманган сой устига қурилган кўприкни қайта барпо этиш бўйича режалар ҳақида аввал маълум қилинган эди.
янв.21
Ekopartiya Yangiqo'rg'on tuman Aksiya “Yashil makon” doirasida daraxt ekish aksiyasi o‘tkazildi
янв.21
🏛 ҲУДУДДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
🏛 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ТАШАББУСИ
янв.21
Бугун Янгиқўрғон туманида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округи ҳудудидаги мактаб фаолияти ўрганилди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ТОШПЎЛАТОВ ОЛИМЖОН ТОМОНИДАН ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
🌸 НАВРЎЗ ШУКУҲИ – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ИФОДАСИ 🌸

🌸 НАВРЎЗ ШУКУҲИ – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ИФОДАСИ 🌸

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодирова Оишахон томонидан баҳорнинг энг гўзал ва қадрли байрами — Наврўз айёми муносабати билан миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизни тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Наврўз байрамининг ўзига хос шукуҳи, миллий урф-одат ва анъаналаримиз кенг тарзда намоён этилди. Айниқса, миллий либосларимиз ифодаси бўлган атлас матолар орқали юртимизнинг бой маданий мероси ва миллий ўзлигимиз акс эттирилди.

Тадбир давомида қизларимиз Наврўз байрами билан самимий табрикланиб, уларга атлас матолар улашилди. Бу эса ёш авлод қалбида миллий анъаналаримизга бўлган ҳурматни ошириш, уларни қадрлаш ва келажак авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, бундай маънавий тадбирлар ёшлар тарбиясида, айниқса, қизларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда, уларнинг эстетик диди ва миллий ғурурини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.

🌿 Наврўз — янгиланиш, эзгулик ва меҳр-оқибат байрами! 🌿

Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака ва фаровонлик бардавом бўлсин!

Slide 1 of 4