Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати
ОТАБОЕВ ФАХРИДДИН ЖЎРАБОЕВИЧ томонидан сайлов округидаги маҳаллада фуқаролар билан учрашув ўтказилди.
🤝 Учрашув давомида аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ва долзарб муаммолар атрофлича тингланди.
📌 Хусусан, аҳоли томонидан: 🔹 ичимлик суви таъминотидаги муаммолар,
🔹 ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш масалалари,
🔹 инфратузилмани яхшилашга оид таклифлар кўтарилди.
📝 Келиб тушган ҳар бир мурожаат депутат томонидан назоратга олиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
⚡️ Таъкидлаш жоизки, бундай учрашувлар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш, уларга тезкор ечим топиш ҳамда халқ билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.