Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мактабгача таълим муассасасидаги шарт-шароитлар ўрганилди
янв.21
Фуқаролар қабули ўтказилди
янв.21
Маҳалладаги муаммолар ўрганилди
янв.21
Аҳоли саломатлиги йўлида амалий ташаббус
янв.21
Депутат томонидан мактабда ўрганиш ишлари олиб борилди
янв.21
Янгиқўрғон туманида ҳашар ишлари уюшқоқлик билан ўтмоқда.
янв.21
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалий ишлар давом этмоқда.
янв.21
Маҳаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
янв.21
Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
янв.21
Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳолатлари ўрганилди
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар эътироф этилди

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар эътироф этилди

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Халқ депутатлари Наманган вилояти туман Кенгашлари котибиятларида фаолият юритаётган аёлларга байрам совғалари топширилди.

Ушбу тадбир доирасида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Муминов Солижон Джалилович ҳамда вилоят Кенгаши котибияти мудири Гаппаров Талъатжон Алиханович аёл раҳбар ва мутахассисларни байрам билан самимий табрикладилар.

Табрик сўзларида хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштироки, уларнинг масъулиятли меҳнати ҳамда юртимиз тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида аёлларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик ва иш фаолиятларида янги ютуқлар тилаб, уларга байрам совғалари топширилди.

Slide 1 of 3