Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
17-Қутлуғтол сайлов округидан сайланган депутат Асадулла Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
янв.21
“Мастер режа” лойиҳасини ишлаб чиқиш доирасида вилоят Кенгаши депутати Дурдона Хатамова ҳамда Қурилиш факултети талабалари томонидан Янгиқўрғон туманида жойлашган “Қутлуғтол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Munosabat
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Якубжонов Жахонгир Зокиржонович томонидан аҳоли билан учрашув ташкил этилди
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Якубжонов Жахонгир Зокиржонович томонидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ахмедова Лайло Рўзибоевна билан ҳамкорликда фуқаролар қабули ташкил этилди
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Сидиков Дилшодбек томонидан тайёрланган мақола оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
янв.21
ЯНГҚЎРҒОНДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Ҳалқ депутатлари туман кенгаши раиси Равшан Мамажонов умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
янв.21
Депутат таълим муассасасида
янв.21
“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда мулоқот ташкил этилди.
Маҳалла — ислоҳотлар марказида

Маҳалла — ислоҳотлар марказида

   Наманган вилоят Кенгаши депутати Улуғой Одилова Поп туманидаги “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашув мамлакатимизда 2026 йилга “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида ташкил этилди.

   Тадбирда маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ташаббуслар, шунингдек, юртбошимиз томонидан маҳалла институтига қаратилаётган доимий эътибор хусусида атрофлича фикр алмашилди. Айниқса, маҳаллани жамиятнинг энг муҳим бўғини сифатида ривожлантириш, уни аҳоли муаммоларини ҳал этишда таъсирчан масканга айлантириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

   Учрашув давомида маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва бошқа масъулларнинг ўзаро ҳамкорлиги, аҳоли билан ишлашдаги тажрибаси муҳокама қилинди. Маҳаллада ижтимоий ҳимоя, ёшлар бандлиги, оилалар барқарорлиги, кексалар ҳолидан хабар олиш каби масалаларда амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

   Улуғой Одилова ўз сўзида маҳаллани ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, маҳалла фаоллари ва нуронийларнинг жамиятдаги ўрни беқиёс эканини қайд этди. Шунингдек, аҳолининг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги ҳар бир муаммога ечим топишда депутатлик ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

   

Учрашувда билдирилган таклифлар асосида келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

🌐Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Slide 1 of 2