Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИ ЯНГИЛАШ ЛОЙИҲАСИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНА ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ: ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КИТОБХОНЛИК ВА ТАЪЛИМ: ДЕПУТАТ КУТУБХОНАДА
янв.21
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН: МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
“Соҳил” маҳалласи - янги қиёфа сари
янв.21
ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
#Депутатлар_фаолиятидан

🔰Хонқа туманидаги “Пахтагул” маҳалласи аҳолисига R-9 канали қазиш жараёнида олиб чиқилган тупроқ уюмлари қатнов йўли бўйлаб ташлаб кетилгани пиёдалар юриши ҳамда автотранспорт воситалари ҳаракатида жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

Мазкур ҳолат юзасидан халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати Нодира Султанова томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди. Сўровда аҳоли учун қулай шароит яратиш, йўлни қайта тиклаш ва юзага келган ҳолатни бартараф этиш масалалари кўтарилди.

✔️Депутатлик назорати асосида ўтказилган ўрганишлар ва расмий мурожаатлар натижасида мутасадди ташкилотлар томонидан тезкор чоралар кўрилди. Хусусан, канал бўйлаб тупроқ уюмларини текислаш, қатнов йўлларини аввалги ҳолатига қайтариш ишлари амалга оширилди. Мутасаддилар томонидан мазкур ишлар тўлиқ бажарилгани ва йўл ҳаракатидаги тўсиқлар бартараф этилгани расман маълум қилинди.

🔹Шу ўринда қайд этиш жоизки, депутатлик назорати жойларда аниқ муаммоларни ҳал қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси аҳоли фаровонлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилади.

Xalq deputatlari Xonqa tuman Kengashi deputatlari S.Rahmanov, N.Sultonova, R.Allaberganova

Slide 1 of 2