Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИ ЯНГИЛАШ ЛОЙИҲАСИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНА ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ: ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КИТОБХОНЛИК ВА ТАЪЛИМ: ДЕПУТАТ КУТУБХОНАДА
янв.21
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН: МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
“Соҳил” маҳалласи - янги қиёфа сари
янв.21
ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
#Депутатлик_гуруҳи_эшитуви

🔰 Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди.

Эшитувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-61 сонли Фармони ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Хонқа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Абдуллаев ахбороти тингланди.

🔹Таъкидландики, ёшларни ишга жойлаштириш, тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Эшитув давомида депутатлар томонидан ёшларнинг иш билан таъминланиши, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар, янги иш ўринлари ташкил этиш, касб-ҳунарга ўқитиш масалалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

✔️Шу билан бирга, ёшлар бандлигини таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тадбиркор ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш, қишлоқ ҳудудларида кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш каби йўналишларда янада аниқ чоралар белгилаш зарурлиги қайд этилди.

✅Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан бир қатор таклифлар илгари сурилди. Йиғилишда якунида муҳокама қилинган масалаларга доир тегишли қарор қабул қилинди.

Xalq deputatlari Xonqa tumani Kengashi deputatlari O.Rajabov,N.Sultonova,R.Allaberganova, K.Abdullayev, Q.Qurbonboyev

Slide 1 of 6