Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
КЎЧАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ
янв.21
ДЕПУТАТ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов томонидан Қўрик маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
янв.21
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Депутат сўрови юборилди
янв.21
ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
янв.21
РОВУТ МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚОНУН ИЖРОСИ — ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
Депутат - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида навбатдаги маънавий-маърифий давра сухбати ўтказди.

Урганч_шаҳар_Кенгаши депутати Р.Болтаев томонидан - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида навбатдаги маърифий маънавий-маърифий давра сухбати ўтказилди. 

Тадбир Урганч шаҳридаги Тоза боғ маҳалласида маҳалла хотин-қизлар фаоллари, оилавий масалалар бўйича мутахассислар ва фуқаролар иштирокида бўлиб ўтди.Учрашувда зўравонликнинг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонун билан белгиланган ҳақ ҳуқуқларини тушунтириш ҳамда муаммоларини эшитишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида иштирокчиларга:оиладаги низоларни бартараф этишнинг самарали усуллари,хотин-қизлар учун мавжуд ҳимоя ордери ва ҳуқуқий механизмлар,зўравонлик ҳолатида мурожаат қилиш мумкин бўлган ташкилотлар ва “ижтимоий хизматлар” ҳақида маълумотлар берилди.Шунингдек, партия вакиллари томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, муаммоларини жойида ўрганиш бўйича амалий ёрдамлар таклиф этилди. Тадбир очиқ мулоқот руҳида ўтиб, иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.“Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши бундан буён ҳам хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича мунтазам равишда шундай учрашув ва тарғибот тадбирларини ташкил этишни режалаштирган.