Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
YOSHLAR BANDLIGINI TA’MINLASH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK BO‘YICHA HISOBOTLAR KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
BANDLIK VA DAROMADLAR — AHOLI FAROVONLIGINING MUHIM OMILI
янв.21
TASHABBUSLI BUDJET: G‘OLIB LOYIHALARNI MOLIYALASHTIRISH MASALASI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
YANGI BARPO ETILGAN PIYODALAR YO‘LAGI — AHOLI UCHUN QULAYLIK
янв.21
AHOLI BANDLIGI — DOIMIY E’TIBOR VA NAZORATDA
янв.21
10-SONLI MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTIDA YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
8-SONLI DAVLAT MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
TASHABBUSLI BUDJET LOYIHASI DOIRASIDA MINI STADION QURILISHI O‘RGANILDI
янв.21
13-SONLI MAKTABNING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI NAZORATDA
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 31-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 31-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги 31-сессиясида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳоли манфаатларига дахлдор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:
1️⃣ Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2026 йил 12 мартдаги ҚҚ–325–V-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ–387-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил II чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ва давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағларни йўналтириш тўғрисида.
2️⃣ Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида.
3️⃣ Янгиқўрғон тумани Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаати тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилиб, депутатлар томонидан тегишли савол, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Муҳокамалар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кучайтириш ҳамда аҳоли мурожаатида кўтарилган масалаларни қонуний ҳал этишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.
Slide 1 of 7