🌟 Саҳоват ва фидойилик намунаси: Янги йўл барпо қилинмоқда
Мирзаобод тумани "Янги Ўзбекистон" маҳалласида истиқомат қилувчи, саховат пеша фаол нуроний Х.Ҳожимурадов ўзи ва аёлининг Ҳаж сафари учун тўплаган маблағини савобли ишларга сарфлашга қарор қилди. У ушбу маблағ ҳисобига икки маҳаллани боғловчи йўлни таъмирлаш ва бетонлаштириш ишларини йўлга қўйди.
Бу йўл келажакда мактаб ўқувчилари ва ёшлар учун қулайлик яратиб, уларнинг мактабга қатнаши учун хизмат қилади.
Бундай саховатпеша инсонлар юртимизнинг янада гуллаб-яшнаши ва ривожланишига беқиёс ҳисса қўшади. Улар намунаси барчамиз учун ибратдир.