ЧОРТОҚСОЙ БЎЙИДА ЯНГИ ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чортоқсой бўйларини ободонлаштириш, аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий дам олиш ҳамда сайр қилиш шароитларини яратиш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Уйчи тумани Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев мазкур лойиҳа билан танишиб, сой бўйида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан масъуллар билан фикр алмашди.
Лойиҳа доирасида сой бўйлаб пиёдалар йўлаклари, хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари, фото зоналар ҳамда аҳоли ҳордиқ чиқариши учун қулай масканлар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ва Чортоқсой бўйини аҳоли учун янада жозибадор масканга айлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🌳 Обод ва замонавий сой бўйи — аҳоли учун янги сайр маскани, ҳудуд учун эса янги сервис ва туризм имкониятлари.