ХОЖИОБОД МФЙ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ АСФАЛЬТЛАНМОҚДА
Уйчи тумани Хожиобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларда Уйчи ТЙФДМ томонидан асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар жараёнини 9-Oqtosh сайлов округи депутати Д. Жўраев жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш давомида ички йўлларни асфальтлаш жараёни, амалга оширилаётган ишларнинг сифати ҳамда белгиланган вазифаларнинг ижроси кўздан кечирилди.
Асфальтлаш ишларининг амалга оширилиши натижасида маҳалла аҳолиси учун янада қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитлари яратилади. Шунингдек, ички йўлларнинг ободонлаштирилиши ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.
Депутат томонидан ишлар сифатли ва белгиланган талаблар асосида амалга оширилиши юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.