Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев томонидан Қўриқ маҳалласи раиси иштирокида ҳудудда кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар тингланди. Хусусан:
🔹 электр тармоқлари учун янги таянч устунларини ўрнатиш; 🔹 «Ўзгариш» кўчасини шағаллаш; 🔹 аҳолини тоза ичимлик суви билан барқарор таъминлаш масалалари кўтарилди. Аниқланган муаммолар тегишли тартибда ҳал этиш чораларини белгилаш ҳамда мутасадди ташкилотларга тақдим қилиш учун Кенгаш котибиятига киритилди. Ўрганишлар давом этмоқда.