ФУҚАРОНИНГ УЙ-ЖОЙ ШАРОИТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Абдураҳмонова иштирокида Радивон маҳалласи Каттақўрғон кўчасида яшовчи фуқаро Мамажанова Зуҳрахоннинг оилавий ва уй-жой шароити жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Зуҳрахон опанинг турмуш ўртоғи вафот этган бўлиб, унинг уч нафар фарзанди — бир ўғли ва икки нафар қизи бор. Ўғли Аллоҳберди ҳозирда Россия Федерациясида меҳнат қилмоқда, қизлари эса мактаб ўқувчилари ҳисобланади.
Фуқаро яшаб келган уй-жойини тўлиқ бузиб, қайтадан қуриш ишларини бошлаган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом этаётгани сабабли у фарзандлари билан бир девор қўшнисининг хонадонида вақтинча истиқомат қилмоқда.
Ўрганиш жараёнида хонадоннинг мавжуд ҳолати, оиланинг эҳтиёжлари ҳамда қурилиш ишларини якунлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Мурожаатни қонуний тартибда ҳал этиш ва оилага амалий кўмак кўрсатиш имкониятларини ўрганиш юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгиланди.