35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
#deputatlar_nazorati # deputatlik_faoliyati
янв.21
Deputat fuqaro xonadonida
янв.21
Kengashning 2026-yil 1-apreldagi  II-28-32-14-220-K/26-sonli qarori ijrosi yuzasidan oʻrganish olib boridi
янв.21
🏢 Yangihayot tumanidagi 334-sonli umumtaʻlim maktabida qurilish-taʻmirlash ishlari oʻrganildi
янв.21
Qabul
янв.21
332-sonli umumtaʼlim maktabida xotin-qizlar va yoshlar tarbiyasiga bagʻishlangan oʻquv seminari oʻtkazildi
янв.21
Mustahkam oila — mustahkam jamiyat poydevori
янв.21
Kengash kotibiyati bosh mutaxassisi Dilshoda Xursandova, 15-Yoʻldosh okrugi deputati Nargiza Abdalimovaning hududda navbatdagi oʻrganishlari
янв.21
🏫 Yangihayot tumanidagi 304-sonli maktab hududida yangi maktab va bogʻcha quriladi
янв.21
🟢 DEPUTAT HISOBOT BERDI: EL MANFAATI VA HUDUD OBODLIGI BOSH MAQSAD
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғили

▶️Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–49-сон қарори ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

▶️Мазкур қарорга мувофиқ, Хатирчи туманидаги эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда коммунал харажатларни қисқартириш мақсадида 11 та оиланинг уй-жойларини энергия тежамкор усулда таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

▶️Шу муносабат билан мазкур ишлар учун туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 679 миллион 800 минг сўм миқдорида маблағ ажратиш масаласи комиссия аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Муҳокамалар давомида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли ташкил этилиши ҳамда эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

▶️Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, масъул ташкилотларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4