24-“Ангидон” сайлов округи депутати
Рахмонбердиев Азизбек Зарифович томонидан Бахшижар маҳалла фуқаролар йиғинида
истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан
билдирилган мурожаатлар мазмуни атрофлича кўриб чиқилиб, уларда кўтарилган
масалаларнинг моҳияти ва келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди. Мурожаатлар
асосан ижтимоий ҳимоя, бандлик, моддий ёрдам, коммунал хизматлар ҳамда бошқа
турли масалаларга оид эканлиги аниқланди.
Депутат томонидан ҳар бир мурожаат
юзасидан фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш
бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, тегишли ташкилот ва
идоралар билан ҳамкорликда масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар
берилди.
Фуқароларга амалдаги қонунчилик асосида
тушунтиришлар берилди ҳамда айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, қолганлари
бўйича масъул ташкилотларга йўналтирилди.
Хулоса сифатида, фуқаролар мурожаатларини
ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан тизимли
ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилди.