Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгаши аъзолари учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2025-йил 19-ноябрдаги 06-13/5099-сонли хатига кўра Ўзбекистон Республикаси
Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2025-йил 14-ноябрдаги 28-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “9-декабр – Халқаро коррупсияга қарши кураш” кунига бағишланган Аксилкоррупсия ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режасининг 2-бандига асосан Коррупсияга қарши курашиш Ҳудудий кенгаши аъзолари учун семинар-тренинг ташкил этиш белгиланган. Мазкур тадбирлар режасига мувофиқ
жорий йилнинг 23-24 декабр кунлари Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мажлислар залида Коррупсияга қарши курашиш Ҳудудий кенгаши аъзолари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинарда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директор ўринбосари Тухташева Умида Абдиловна, Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгаш аъзолари, тегишли ташкилот-бошқарма раҳбарлари,
нодавлат-нотижорат ташкилот раҳбарлари оммавий ахборот воситалар вакиллари иштирок этишди.