Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Deputatlik nazorat tahlil ishlari davom etmoqda.

🔹Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши 1-Увайсий округи депутати Ш.Мадаминова, Марғилон шаҳрининг Увайсий маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан учрашди ҳамда ҳудуддаги ижтимоий аҳамиятга эга оилалар ҳолатини ўрганди.

🔹Ташриф давомида депутат маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, аҳолининг долзарб масалалари, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

🔹Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига кириб борилди, уларнинг муаммо ва эҳтиёжлари тингланиб, ҳал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🔹Учрашув якунида маҳаллада аҳоли фаровонлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратиш бўйича келгуси режа ва вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Slide 1 of 3