Yangiliklar

Депутат фаолиятидан

Халк депутатлари Гулистон шахар кенгаши депутати Ю. Усмонова ва Оила ва хотин-қизлар тизими ташаббуси билан Аҳиллик маҳалласида истиқомат қилаётган хотин қизлар ўртасида бепул текширувлар ташкил этилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аёлларда тиббий маданиятни ошириш, турли хасталиклар ривожланиш хавфини камайтиришдан иборат.

Гулистон шаҳар 3-ОП шифохонаси билан ҳамкорликда ўтказилган тиббий текширувда 150 нафар аёл қамраб олинди.