Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
# Korrupsiyaga qarshi kurashish va xavfsizlik masalalari bo‘yicha doimiy komissiya yig'ilishi
янв.21
Xalq deputatlari Yangiariq tumani kengashining 21-sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Yangiariq tumanida Xalq deputatlar kengashini doimiy komissiyalari yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Xalq deputatlari Yangiariq tumani kengashining 20-sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Yangiariq tumani kengashining 19-sessiyasi
янв.21
Tuman Kengashimiz Viloyat miqyosida e’tirof etildi.
янв.21
Agrar, suv xo‘jaligi va ekologiya masalalari bo‘yicha hamda Ijtimoiy soha, yoshlar siyosati, madaniyat va sport masalalari bo‘yicha doimiy komissiyalarining qo‘shma yig‘ilishi
янв.21
Deputat maktabgacha ta’lim muassasalarining kuz-qish mavsumiga tayyorgarligini o‘rgandi
янв.21
YANGIARIQ TUMANI “QORIQTOM” MAHALLASI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
Xalq deputatlari Yangiariq tumani kengashining 18-sessiyasi bo‘lib o‘tdi
Учқўрғон туманида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсад ва вазифалари, шунингдек жорий йил 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 январь куни Учқўрғон туманидаги Гулистон ва Бўстон маҳалла фуқаролари йиғинларида аҳоли билан очиқ мулоқот ва тарғибот учрашувлари ташкил этилди.

Учрашувларда Халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгашига 15-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат, туман Кенгаши котибияти мудири Эгамов Музаффар Ғаниевич иштирок этиб, Давлат раҳбарининг Мурожаатномасида белгиланган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, инсон қадрини улуғлашга қаратилган давлат сиёсати, аҳоли ва ёшларни қўллаб-қувватлашга оид вазифалар ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб берди.

Мулоқотлар давомида оила аъзолари, ёшлар, талабалар ва ўқувчилар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, стратегик ислоҳотларнинг аҳоли турмуш даражасини оширишдаги ўрни, келгусида яратилаётган янги имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-руҳий тайёргарлигини ошириш, мудофаа саноати салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлидаги ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Маълум қилинишича, Қуролли Кучларда янги тактик усуллар жорий этилган, ҳарбий машғулотлар сони ва шиддати оширилган, учувчисиз учиш аппаратлари бўлинмалари ҳамда мутахассислар тайёрлаш марказлари ташкил этилган. Армияни рақамлаштириш, ахборот хавфсизлиги ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ижобий самара бераётгани қайд этилди.

Учрашувларда муддатли ҳарбий хизматни ёшларни нафақат ҳарбий, балки касбий жиҳатдан ҳам тайёрлашнинг муҳим босқичи сифатида ташкил этиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Хусусан, аскарларни камида битта касб эгаси қилиб тайёрлашга қаратилган янги тизим, 3–6 ойлик касбга тайёрлаш дастурлари, малака имтиҳонлари ва сертификатлар бериш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган имтиёзлар — олий таълимга кириш имкониятлари, таълим кредитлари, хорижий тил ва фан сертификатлари харажатларини қоплаш, тадбиркорлик ва бандликка доир қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида ҳам аҳоли хабардор қилинди.

Муҳокамалар якунида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида туман миқёсида амалга ошириладиган аниқ вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, ишсиз аҳоли, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ва таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, оилавий ажримларни камайтириш, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича жамоатчилик билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиш белгиланди.

 

Slide 1 of 1