Yangiliklar

Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг VII чақириқ 5-сессияси ўтказилди

Сессияда Қамаши туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида, “Аёллар дафтари”га киритилган, шунингдек, бандлиги таъминланган ва доимий даромад манбаига эга бўлиб, муаммоси ҳал этилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисида, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига кўра Оқгузар, Олмазор, Қўнғирот, Рабод, Ўрта дара, Соҳибкор, Қуйи Янги ва Ёртепа маҳалларида олиб бориладиган ишларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.