КУЗГИ ДАЛА ИШЛАРИНИНГ БОРИШИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Исковот ризқ-рўз» агрофирмаси ҳудудидаги бир қатор фермер хўжаликларида бўлиб, кузги дала ишларининг боришини ўрганди.
Ўрганиш давомида ғалла экиш учун ерларни тайёрлаш, тупроққа ишлов бериш, уруғлик экиш ҳамда экилган майдонларни суғориш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ғалла экишни оптимал муддатларда якунлаш, уруғлик ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Кузги дала ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш келгуси йил ҳосилига мустаҳкам замин яратиш, озиқ-овқат таъминоти ва аҳоли даромадларини оширишда муҳим аҳамиятга эга.