Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIK OSOYISHTALIK — AHOLI SALOMATLIGI GAROVI
янв.21
BEPUL BERILADIGAN DORILAR BILAN TA’MINLASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI MUAMMOLARI MANZILLI O‘RGANILIB, AMALIY CHORALAR BELGILANDI
янв.21
🤝 MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI VA ISHSIZLIKNI QISQARTIRISH MASALALARI O‘RGANILDI
янв.21
🏥 YANGI OILAVIY POLIKLINIKANING FOYDALANISHGA TAYYORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
🔥 BOG‘DOR MAHALLASIDA YONG‘IN XAVFSIZLIGI QOIDALARI TARG‘IBOT QILINDI
янв.21
BOG‘DOR MAHALLASIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
BOG‘OT TUMANIDA IJTIMOIY SOHA OBYEKTLARINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILDI
янв.21
🏢 “KO‘P KVARTIRALI UYLARNI BOSHQARISH TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
BOG‘OT TUMANIDA “OILAVIY TADBIRKORLIK TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI O‘RGANILDI
МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ҲУДУД ДЕПУТАТИ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИЛДИ

МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ҲУДУД ДЕПУТАТИ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Б. Ходжаева ҳамда ҳудуд депутати иштирокида туман Маданият марказида олиб борилаётган ишлар ва муассаса фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида марказда аҳоли, айниқса, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни санъат ва ижодга жалб қилиш, миллий урф-одатлар ҳамда қадриятларни кенг тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, марказда фаолият юритаётган ижодий жамоалар ва тўгараклар фаолияти, ёшларнинг улардаги иштироки, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ҳамда тасдиқланган режалар ижроси юзасидан масъул ходимларнинг маълумотлари тингланди.
Мулоқот давомида муассасада яратилган шарт-шароитлар, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳоли учун маданий хизматлар сифатини ошириш ва тадбирларнинг таъсирчанлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудуд депутати томонидан марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, ёшларни маданий тадбирларга кенг жалб этиш ва аниқланган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.
Ўрганиш натижалари умумлаштирилиб, белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш учун назоратга олинди.

Slide 1 of 2