Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
NAVRO‘Z MAHALLASIDA AHOLI BANDLIGI VA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLADA AHOLI BANDLIGINI TA’MINLASH VA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
JAMOAT TRANSPORTI XIZMATLARI VA YO‘LOVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIK OSOYISHTALIK — AHOLI SALOMATLIGI GAROVI
янв.21
BEPUL BERILADIGAN DORILAR BILAN TA’MINLASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI MUAMMOLARI MANZILLI O‘RGANILIB, AMALIY CHORALAR BELGILANDI
янв.21
🤝 MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI VA ISHSIZLIKNI QISQARTIRISH MASALALARI O‘RGANILDI
янв.21
🏥 YANGI OILAVIY POLIKLINIKANING FOYDALANISHGA TAYYORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
🔥 BOG‘DOR MAHALLASIDA YONG‘IN XAVFSIZLIGI QOIDALARI TARG‘IBOT QILINDI
янв.21
BOG‘DOR MAHALLASIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ.

ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ–17-сонли Фармони, 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг VII-23-35-6-90-K/26-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг депутатлари М.Максудов, Д.Хатамова, котибияти мудири Т.Гаппаров, ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Р.Мамажонов ва котибият мудири М.Эргашева Қутлуқтол маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро хонадонида бўлдилар.
Ўрганиш жараёнида хонадонда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг ҳолати ва сифати, яратилган яшаш шароитлари, белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, фуқаронинг фикр-мулоҳаза ва мурожаатлари тингланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, таъмирлаш ишларини сифатли якунлаш ҳамда мавжуд масалаларга амалий ечим топиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Мазкур ўрганишлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.
✅ Аҳоли фаровонлигини ошириш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 3