Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
NAVRO‘Z MAHALLASIDA AHOLI BANDLIGI VA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLADA AHOLI BANDLIGINI TA’MINLASH VA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
JAMOAT TRANSPORTI XIZMATLARI VA YO‘LOVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIK OSOYISHTALIK — AHOLI SALOMATLIGI GAROVI
янв.21
BEPUL BERILADIGAN DORILAR BILAN TA’MINLASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI MUAMMOLARI MANZILLI O‘RGANILIB, AMALIY CHORALAR BELGILANDI
янв.21
🤝 MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI VA ISHSIZLIKNI QISQARTIRISH MASALALARI O‘RGANILDI
янв.21
🏥 YANGI OILAVIY POLIKLINIKANING FOYDALANISHGA TAYYORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
🔥 BOG‘DOR MAHALLASIDA YONG‘IN XAVFSIZLIGI QOIDALARI TARG‘IBOT QILINDI
янв.21
BOG‘DOR MAHALLASIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
«ПОДШО ОТА» СОЙИДА СУНЪИЙ КЎЛ: ТУРИЗМ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТ

«ПОДШО ОТА» СОЙИДА СУНЪИЙ КЎЛ: ТУРИЗМ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТ
Янгиқўрғон туманида туризм салоҳиятини янада ошириш, ҳудудларнинг табиий имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туманнинг Нанай, Мамай, Заркент ва Қизилёзи қишлоқларида мавжуд туристик имкониятларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда Қизилёзи маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Подшо ота» сойи бўйида сунъий кўл ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
💰 Лойиҳа қиймати — 9,5 миллиард сўм.
Мазкур лойиҳа доирасида ҳудудни сайёҳлар учун янада жозибадор масканга айлантириш, замонавий дам олиш ва туризм инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек, янги хизмат турларини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов мазкур объектда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши ва амалга оширилаётган ишлар ҳолатини кўздан кечирди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли ташкил этиш, лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда унинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, масъулларга белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида «Подшо ота» сойи бўйида аҳоли ва меҳмонлар учун яна бир замонавий дам олиш маскани барпо этилиб, Янгиқўрғон туманининг туристик жозибадорлиги янада ортиши кутилмоқда.

Slide 1 of 5