Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📍XALQ DEPUTATLARI XONQA TUMANI KENGASHI SESSIYASI
янв.21
Memorandum
янв.21
XALQ DEPUTATLARI XONQA TUMAN KENGASHI SESSIYASI
янв.21
Uchrashuv
янв.21
XALQ DEPUTATLARI XONQA TUMAN KENGASHI SESSIYASI
янв.21
Хонқа туман тиббиёт бирлашмасида коррупциявий омилларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида
янв.21
Maktablarda sifatli ta'limni tashkl qilish yuzasidan tuman Kengashi deputatlari tomonidan 19-umumiy o'rta ta'lim maktabidagi jarayonlardan lavxalar
янв.21
📌Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati bo‘yicha o‘rganishlar davom etmoqda
янв.21
Partiyaning ustuvor vazifalari haqida davra suhbati
янв.21
O'zLiDeP Хонқа туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 27-сон мактаб биносида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Президентнинг сунъий интеллект бўйича халқаро форумдаги иштироки – янги инновацион босқич сари қадам

Президентнинг сунъий интеллект бўйича халқаро форумдаги иштироки – янги инновацион босқич сари қадам

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сунъий интеллект бўйича халқаро форум очилиш маросимида иштирок этиши мамлакатимиз тараққиётида ўзига хос янги саҳифани очди. Бугунги кунда сунъий интеллект технологиялари дунёдаги энг стратегик йўналишлардан бирига айланган бир пайтда, Президентимизнинг глобал ташаббуслари юртимизни рақамли ислоҳотлар марказига айлантириш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Форумда билдирилган фикр ва таклифлар, сунъий интеллектни давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг барча соҳаларига кенг татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар мамлакатимиз келажаги учун қимматли дастурнома сифатида қадрланади.

Президентимиз таъкидлаганидек, сунъий интеллект бугунги глобал рақобатнинг асосий тўқнашув нуқтасига айланган. Таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида AI ечимларини кенг жорий этиш орқали самарадорлик, тезкорлик ва шаффофликни таъминлаш мумкин. Бу эса, албатта, ҳар бир ҳудуд, хусусан, Каттақўрғон тумани учун ҳам катта имкониятлар эшигини очади. Янги технологияларни жорий этиш орқали туманимизда инвестиция, бизнес ва хизматлар сифатини янада ошириш имкони яратилади.

Шу маънода, бу тарихий форумдан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш лозимки, тумандаги ташкилотлар, таълим масканлари ва тадбиркорлар сунъий интеллектни ўз фаолиятлари билан уйғунлаштиришлари муҳим. Бу йўналишда тажриба алмашиш, AI асосидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ёшларни рақамли билимларга қизиқтириш энг долзарб вазифалардан биридир. Президентимиз белгилаб берган йўл харитаси шу мақсадларга эришишда барчамиз учун мустаҳкам асос бўлади.

Каттақўрғон тумани Кенгаши депутати

Рустам Ғуломов