Жалақудуқ тумани 24-оилавий поликлиникасида ахоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикка Дўстлик, Кўтамра МФЙ ахолиси жалб этилди. Тиббий кўрик доирасида маҳалла аҳлининг тиббий-ижтимоий муаммолари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, шифокорлар томонидан турли
касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, фуқароларнинг тиббий Саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича профилактик-тарғибот ўтказилди.