Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди!
Йиғилишни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси И.Б. Хушмуродова олиб борди.
Сессияда Қашқадарё вилоятини 2025 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисидаги масала юзасидан масъул раҳбарларнинг таклифлари тингланди ва атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2025 йилда вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Барча қарорлар "kengash.gov.uz" сайтида эълон қилиб борилмоқда.