Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятида қўшимча имкониятларни юзага чиқариш, инвестиция ва иш ўринлари кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича ўткаизлган йиғилишда белгиланган
вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор топшириқлар берилди. Жумладан туман ҳокимлиги томонидан 5-25 декабр кунлари ҳар бир маҳаллада арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасини ташкил қилиш бўйича ҳудудларда график асосида ишлар ташкил қилинди. Туман Кенгаши депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Афросиёб маҳалласида ташкил этилган ярмаркани бориб кўрди ва нарх наво билантанишди.
Туманимиз аҳолиси ҳам байрамлар оғушидалар.
Туманимизнинг энг чекка ҳудудлари--Қизилравод овули, Газли шаҳарларида бўлгани сингари"Деҳқон бозори"да ҳам арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилган. Уларда мева, сазавот, полиз, чорвачилик маҳсулотлари арзон нархларда харидорларга сотилмоқда.
--Булар жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хотиржамлик, тўкинлик натижасидир,--дейди туман Кенгаши депутатлари Шоиста Мусаева ва Лола Авезовалар.