Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Bugun Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining navbatdagi 21-sessiyasi bo‘lib o‘tdi. Sessiya ishida quyidagi masalalar bo'yicha qaror loyihalari ko'rib chiqildi: > Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashi deputatlari tomonidan yuborilgan deputat so‘rovlariga o‘z vaqtida javob berish holatlari to‘g‘risida. > O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-mart kungi 156-sonli qaroriga asosan “Mening bog‘im” loyihasi doirasida “Yashil bog‘” va “Yashil jamoat parklari” barpo etish to‘g‘risida. > “Infratuzilma va ijtimoiy barqarorlik” jamg‘armasiga yo‘naltirilgan mablag‘lardan foydalanishga ruxsat berish to‘g‘risidagi xalq deputatlari shahar Kengashi qarori loyihasi haqida. > Ichki iste’mol bozorida narxlar barqarorligini saqlash va inflyasiyani belgilangan prognoz darajasida ta’minlashga qaratilgan qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida. > Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlardan foydalanish holatini o‘rganish natijalari to‘g‘risida. ✈️ t.me/XonobodKengash ✅ 🔍#Andijon #Xonobod #Deputat #Sessiya
янв.21
Президент Қарорининг ижроси депутат назоратида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-декабр кунги “2025-2028-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-393-сонли қарорига асосан Хонобод шаҳар санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биносини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб депутат А.Абдувалиев ҳолат юзасидан депутатлик назоратини олиб бормоқда. @XonobodKengash
янв.21
Президент Қарорининг ижроси депутат назоратида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-декабр кунги “2025-2028-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-393-сонли қарорига асосан Хонобод шаҳридан ўтган «М41» Бишкек-Душанбе-Термиз автомобиль йўлининг 582,2 км қисмида жойлашган носоз кўприкни реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб депутат А.Абдувалиев ҳолат юзасидан депутатлик назоратини олиб бормоқда. @XonobodKengash
янв.21
Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining navbatdan tashqari sessiyasi boʻlib oʻtdi. Sessiya kun tartibida shahar Kengashiga rais saylandi. Raislikka koʻrsatilgan nomzodlardan Mamatov Jalolidin Laʼtibjonovichni siyosiy partiya raislari va shahar deputatlari bir ovozdan tasdiqladi. Shu munosabat bilan Kengash raisi J.Mamatovga kelgusi ishlarida kuch-quvvat, sihat-salomatlik va yuksak samaradorlik tilaymiz.
янв.21
Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining navbatdagi VII-chaqiriq 14-sessiyasi bo‘lib o‘tdi. Sessiya ishida bir qator muhim masalalar ko‘rib chiqildi. Ushbu sessiyada deputatlar tomonidan tegishli qarorlar qabul qilindi va ularning ijrosini ta’minlash bo‘yicha mutasaddilarga topshiriqlar berildi.
янв.21
Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining Mahalliy budjet, tadbirkorlikni rivojlantirish va iqtisodiy islohotlar bo‘yicha doimiy komissiya yig'ilishi bo'lib o'tdi
янв.21
Бугун Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ тщртинчи сессияси ўтказилди
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-yanvar kungi “Davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida sog‘lom ovqatlantirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 1-sonli qarori ijrosi yuzasidan
янв.21
Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг "Саъноат, қурилиш, коммунал, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия" йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Хонобод шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Якубовнинг 2024-йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2025-йилдаги режалари юзасидан ахбороти мухокама қилинди.
янв.21
Бугун Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ учинчи сессияси ўтказилди
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ УЧУН ЯНГИ БОСҚИЧ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР АНИҚ ВА МАНЗИЛЛИ

Мамлакатимизда ҳудудларни барқарор ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий адолатни таъминлаш давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш тарихий аҳамиятга эга муҳим сиёсий-амалий воқеа сифатида баҳоланади.

Ушбу йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ҳудудни комплекс ривожлантиришга қаратилган батафсил тақдимоти Давлат раҳбари томонидан қабул қилингани, қўллаб-қувватлангани ва унинг асосида аниқ вазифалар белгилаб берилгани айни пайтдаги ислоҳотларнинг очиқлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларига таяниб амалга оширилаётганини яққол намоён этди.  

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёйев Қорақалпоғистонни ривожлантириш масаласи доимий эътибор марказида эканини таъкидлаб, тақдимотда илгари сурилган ташаббуслар ҳудуднинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятини тўлиқ ишга солишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди. Давлат раҳбари томонидан ушбу таклифларнинг қабул қилиниши Жўқорғи Кенгес ва ижро ҳокимияти органлари фаолиятига юксак ишонч белгиси сифатида баҳоланади. 

Йиғилиш давомида саноатни диверсификация қилиш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, шунингдек, хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳам манзилли вазифалар белгиланди.
 

Айниқса, ижтимоий соҳада аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш борасида илгари сурилган таклифлар йиғилишнинг амалий аҳамиятини янада оширди. Бу эса Қорақалпоғистонда олиб
борилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига қаратилгани, ҳар бир қарор ҳаётда ўз ифодасини топиши лозимлигини англатади.
 

Депутат сифатида таъкидлаш жоизки, Жўқорғи Кенгес Раисининг тақдимоти асосида Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни жойларда сифатли ижро этиш, уларнинг бажарилиши устидан самарали парламент назоратини ўрнатиш ҳамда аҳоли билан доимий мулоқот орқали муаммоларни ҳал этиш бизнинг асосий масъулиятимиздир. Қабул қилинган ҳар бир қарор халқ ҳаётида сезиларли ўзгаришлар қилишга хизмат қилиши шарт. 

Хулоса қилиб айтганда, мазкур йиғилиш Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди. Жўқорғи Кенгес тақдимотининг Давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиши ҳудуд равнақи йўлидаги ишончли ва мустаҳкам сиёсий асосдир. Белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш эса барчамиздан бирдек масъулият, ташаббус ва фидойиликни талаб этади. 

 Лола ХОЖАНИЯЗОВА, 

Беруний тумани “Халқ минбари” газетаси Бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, туман Кенгашига O‘ZLIDEPдан
сайланган депутат.