Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Bugun Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining navbatdagi 21-sessiyasi bo‘lib o‘tdi. Sessiya ishida quyidagi masalalar bo'yicha qaror loyihalari ko'rib chiqildi: > Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashi deputatlari tomonidan yuborilgan deputat so‘rovlariga o‘z vaqtida javob berish holatlari to‘g‘risida. > O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-mart kungi 156-sonli qaroriga asosan “Mening bog‘im” loyihasi doirasida “Yashil bog‘” va “Yashil jamoat parklari” barpo etish to‘g‘risida. > “Infratuzilma va ijtimoiy barqarorlik” jamg‘armasiga yo‘naltirilgan mablag‘lardan foydalanishga ruxsat berish to‘g‘risidagi xalq deputatlari shahar Kengashi qarori loyihasi haqida. > Ichki iste’mol bozorida narxlar barqarorligini saqlash va inflyasiyani belgilangan prognoz darajasida ta’minlashga qaratilgan qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida. > Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlardan foydalanish holatini o‘rganish natijalari to‘g‘risida. ✈️ t.me/XonobodKengash ✅ 🔍#Andijon #Xonobod #Deputat #Sessiya
янв.21
Президент Қарорининг ижроси депутат назоратида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-декабр кунги “2025-2028-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-393-сонли қарорига асосан Хонобод шаҳар санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биносини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб депутат А.Абдувалиев ҳолат юзасидан депутатлик назоратини олиб бормоқда. @XonobodKengash
янв.21
Президент Қарорининг ижроси депутат назоратида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-декабр кунги “2025-2028-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-393-сонли қарорига асосан Хонобод шаҳридан ўтган «М41» Бишкек-Душанбе-Термиз автомобиль йўлининг 582,2 км қисмида жойлашган носоз кўприкни реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб депутат А.Абдувалиев ҳолат юзасидан депутатлик назоратини олиб бормоқда. @XonobodKengash
янв.21
Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining navbatdan tashqari sessiyasi boʻlib oʻtdi. Sessiya kun tartibida shahar Kengashiga rais saylandi. Raislikka koʻrsatilgan nomzodlardan Mamatov Jalolidin Laʼtibjonovichni siyosiy partiya raislari va shahar deputatlari bir ovozdan tasdiqladi. Shu munosabat bilan Kengash raisi J.Mamatovga kelgusi ishlarida kuch-quvvat, sihat-salomatlik va yuksak samaradorlik tilaymiz.
янв.21
Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining navbatdagi VII-chaqiriq 14-sessiyasi bo‘lib o‘tdi. Sessiya ishida bir qator muhim masalalar ko‘rib chiqildi. Ushbu sessiyada deputatlar tomonidan tegishli qarorlar qabul qilindi va ularning ijrosini ta’minlash bo‘yicha mutasaddilarga topshiriqlar berildi.
янв.21
Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining Mahalliy budjet, tadbirkorlikni rivojlantirish va iqtisodiy islohotlar bo‘yicha doimiy komissiya yig'ilishi bo'lib o'tdi
янв.21
Бугун Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ тщртинчи сессияси ўтказилди
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-yanvar kungi “Davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida sog‘lom ovqatlantirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 1-sonli qarori ijrosi yuzasidan
янв.21
Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг "Саъноат, қурилиш, коммунал, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия" йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Хонобод шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Якубовнинг 2024-йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2025-йилдаги режалари юзасидан ахбороти мухокама қилинди.
янв.21
Бугун Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ учинчи сессияси ўтказилди
Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ

 Кегейли
тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
 

МУРОЖААТИ 

Қадрли юртдошлар! 

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!  

  

Кейинги йилларда ер юзида рўй бераётган иқлим
ўзгаришлари, табиий офатлар ва қурғоқчилик каби ҳолатлар озиқ-овқат
маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштираяпти.
 

Мамлакатимизда бу йил куз фасли ҳамда декабрь ойининг
биринчи ўн кунлиги қуруқ ва илиқ келмоқда. Албатта, бу ҳолат фермерларга
ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
 

Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида
мамлакатимизда сўнгги йилларда Сиз, деҳқон фермерларга давлатимиз раҳбари
томонидан кўплаб Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бунинг натижасида жойларда
улкан ютуқларга эришилди.
 

Жумладан, аграр тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли
даражади ошди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор
ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиги ва ҳаётини яхшилашнинг асосий
йўналишларидан бирига айланди.
 

Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб
қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмони омилкор деҳқон
ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, соҳанинг фидоий олимлари
тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилди.
 

Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг
кўламли янгиланишлар, ғаллачиликни
ривожлантириш борасидаги иқтисодий туб ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
 

Бошоқли дон етиштириш соҳасида бозор тамойиллари
жорий этилди.
 

Фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган
имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва
ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий
этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.
 

Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла
топшириш манфаат келтираётганини сиз фермерлар ҳис этмоқдамиз.
 

Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун
субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла
майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
 

Бугунги кунда, ҳудудларда экилган ғалла майдонларида
туплаган,
3-4барг, 1-2 барг фазасида
ривожланаётган, ҳатто униб чиқмаган майдонларни ҳам учратиш мумкин.
 

Деҳқонлар таъбири билан айтганда, “Йил йилга
ухшамайди”,
бугунги кунда ғалла майдонларини парваришлашда ўзгача
агротехник тадбирларни амалга оширишни тақоза этмоқда.
 

Тегишли соҳа олим ва мутахассислари томонидан Хитой,
Туркия, Покистон, Непал ва Ҳиндистон давлатларининг
сув танқис, (камёмғир бўлганда)
ҳаво ҳарорати илиқ келадиган
ҳудудларида ғалла етиштиришда қўлланиладиган тажрибалари ўрганиб чиқилди.
 

Мисол учун, Хитойда ғалла экилган майдонларнинг юза қисмини чириган гунг
билан ёпиб чиқиш (мульчалаш) намни узок сақлайди ва ҳароратнинг кескин
узгаришини камайтиради.
 

Ғалла етиштиришда мавсум бошида қурғоқчилик кузатилса,
кам миқдордаги 40-50 мм сув билан суғориш ўтказилади.
 

Экин майдонини озиқлантиришда азотли ўғитлар
миқдорини камайтириб, фосфорли ва калийли ўғитлар меъёрларини оширади.
 

Туркия давлатининг Конья, Шонлиурфа, Ҳарран водийларида ғалла етиштиришда мавсум бошида
қурғоқчилик кузатилса кам миқдордаги 40-60 мм сув билан суғориш
ўтказилади. Бунда, тупроқдаги намлик 40-50 фоизга тушганда суғориш
ишларини ўтказишади (яхши самара берган).
 

Таркибида аминокислоталар, гумин кислоталари, рух,
магний, кремний каби микроэлементлар мавжуд биостимуляторларни қўллаш ғалла ниҳолларида
қурғоқчиликка чидамлиликни оширади.
 

Покистон давлатида эса, сув ресурслари кам бўлганда гектарига 200-300 м3 миқдорда
сув билан тез суғориш усулидан фойдаланилади.
 

Бегона ўтларга қарши кураш олиб боради, чунки бегона ўтлар
чекланган сув ресурсини яхши ўзлаштиради.
 

  

Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар! 

  

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва
инновациялар миллий маркази томонидан куз ойлари қуруқ ва илиқ келганда бошоқли
дон экинларини парваришлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий тавсияномага асосан ғалла
етиштирувчи фермер хўжаликларига ва кластерларга 2026 йилда ҳар бир гектар
ғалладан 80-100 центнердан ҳосил олиш учун куйидагиларни амалга оширишни
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:
 

биринчидан, экилган ғалла майдонларини ундириб олиш учун
сувчиларни кўпайтирган ҳолда, ўқариқлар орасини
60-70 метрдан олиб, тўлиқ суғоришни ташкил
этинг;
 

иккинчидан, сув танқислиги ва
ёғингарчиликнинг кам бўлишини инобатга олган ҳолда, туплаган ва
3-4 баргли ғалла майдонларига 150 кгдан, 1-2 барг ва униб чиқмаган майдонларга 100-120 кгдан
сульфат аммоний ўғитини
дала шароитидан келиб чиқиб,
3 декабрдан 10 декабрга
қадар озиқлантиришни якунланг;
 

учинчидан, кечки ва қолоқ ғалла
майдонларни яхшилаш мақсадида қўшимча гектарига
100-150 кг азотли ўғитлар билан
озиқлантириб,
ғалладан баракали ҳосил олишга эришинг; 

 тўртинчидан, декабрь ойида об-ҳавонинг
қуруқ ва илиқ келишини инобатга олиб, суспензия сепиш яхши натижа бериши тажрибасидан келиб чиқиб,
суюк фосфорга эга бўлган IFO-PZN,
NPK, FLOWER каби биостимуляторлардан
фойдаланинг;
 

бешинчидан, ғалла майдонида ёмғирлатиб суғоришни йўлга
қўйиб, давлат томонидан бериладиган субсидия маблағини олинг ҳамда ҳосилдорликни
10-12 ц/га оширинг ва сувни 35-45 фоизга тежанг; 

олтинчидан,
далангизнинг сув кириш қулоғига 1 тадан ҳандак
ўра қазиб, гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит жамғаришни унутманг ҳамда
ички ариқларни бетонлаштириб, сув сарфини камайтиришга эришинг;
 

еттинчидан,
кечки ва униб
чикмаган ғалла майдонларига қуруқ,

чириган ма
ҳаллий гўнг сепишни ташкил этинг. Бунда, гектарига 20 тоннадан гўнг қўлланилганда кузги
буғдой дон ҳосилдорлиги
6-12 ц/га ошиши ва гўнг минерал
ўғитлар билан бирга қўлланилганда самарадорлик янада юқори бўлишини асло
унутманг;
 

 саккизинчидан, ғўза
қатор орасига экилган майдонларни ғўзапоядан кесиш агрегатлари ёрдамида тозаланг,
бунда ғўзапояни қўлда суғуриб олишга йўл қўйманг;
 

тўққизинчидан, ғалла майдонларини
чорва моллари томонидан пайҳон қилинишидан ҳимояланг;
 

 ўнинчидан, аҳоли хонадонлари ва чорва комплексларидаги маҳаллий ўғитларни
жамғариб, далаларга чиқариш, ҳандак ўралар қазиш ишларини ташкил этинг;
 

ўн
биринчидан,
об-ҳавонинг
қулай кунларидан фойдаланиб, дала атрофларини, ички ва хўжалик ариқларини
тозалашни якунланг;
 

ўн
иккинчидан,
ҳар
бир фермер хўжалиги раҳбари ғаллачилик кластер корхоналари билан ҳамкорликда
ишларни янада жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни
оғишмай амалга ошириб 2026 йил ғалла ҳосилини 80-100 центнерга етказиб, юқори даромад олишга эришинг;
 

Азиз фермер
ва деҳқонлар!
 

Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг
шижоатимиз, ғайрат ва матонатимизга кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да,
ёддан кўтармайлик. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла
ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтдаги машаққатли меҳнатимизга
боғлиқ.
 

Ўз даромадингизни оширишга ҳамда мамлакатимиз
фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга,
фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!
 

  

     

    

Кегейли тумани фермерлари кенгаши

Раёсат аъзолари