35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

#24_masala  Бугун эрта тонгдан..

#24_masala
 Бугун эрта тонгдан..
Наманган тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мўминов Садритдин Зокирович, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла масъуллари ҳамда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан эрта тонгдан темир йўл бўйи ҳудудларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг ҳолати ўрганилди.

Жумладан, Миришкор ва Фаравон маҳаллалари ҳудудидан ўтган темир йўл атрофларидаги ҳудудларни тартибга келтириш, ободонлаштириш, эски ва кўркамликка халақит бераётган деворларни бузиш, чиқиндиларни бартараф этиш, ҳудудларни тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўрганишлар давомида масъулларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ҳудудларда тозалик ва тартибни доимий таъминлаш, аҳоли учун муносиб ва обод муҳит яратиш бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 5