35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

✅Котибият "Иш режа" асосида Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш — устувор вазифа

✅Котибият "Иш режа" асосида Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш — устувор вазифа

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси.М.Қурбонов шунингдек,
24-Хонобод сайлов округи депутати Тожибоев Зокиржон иштирокида Янги йўл маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, фуқароларга ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши, ушбу маблағлар эвазига янги иш ўринлари яратилиши, оилаларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши ҳамда тадбиркорлик ташаббусларининг ривожланиши юзасидан доимий мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, кредит маблағлари ҳисобидан ташкил этилган лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, аҳоли бандлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаси ва уларнинг ижтимоий аҳамияти атрофлича ўрганилмоқда.
Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва маҳаллада иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 3