35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

Сўх туман Халқ депутатлари Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раис ўринбосари Ж. Уводуллоев томонидан туман ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва инфратузилма дастурлари доирасида белгиланган режаларнинг амалга оширилиши ўрганилди. 🔍

Ўрганишлар давомида сайлов округларига бириктирилган депутатлар томонидан режалар ижроси юзасидан олиб борилган ишлар, қурилиш ва ободонлаштириш тадбирлари, шунингдек, аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар таҳлил қилинди. 📊

Дастурлар доирасида амалга оширилаётган режаларнинг бажарилиш ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама этилди. 📋

Ўрганиш натижаларига кўра, режалар ижросини янада самарали ташкил этиш, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда депутатлик назоратини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. 🤝

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва инвестиция режаларининг самарали амалга оширилиши масалалари доимий назоратда сақланмоқда.

Slide 1 of 1