Yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан яқиндан танишди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизликнинг олдини олиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, томорқа ва оилавий тадбиркорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Шу билан бирга, фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, аҳоли даромадини оширишга қаратилган ташаббусларни кенгайтириш ва маҳаллада тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Slide 1 of 1