Yangiliklar

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН КИТОБ ТАРҒИБОТИ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН КИТОБ ТАРҒИБОТИ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иномович ташаббуси билан мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари учун китоб тарғиботига қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда маънавий дунёқарашини бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, иштирокчиларга турли бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар тақдим этилиб, китоб ўқишнинг инсон камолотидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.